Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти бошланди

    Аввало, алоҳида ўрнак кўрсатган таълим соҳаси ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Президент мамлакатимизнинг барча таълим-тарбия ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этиб, давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

    Мулоқотда бугунги кунда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилаётгани таъкидланди.

    Бош мақсади янги замон кишисини, Янги Ўзбекистон ёшларини тарбиялаш бўлган таълим ва тарбия соҳаси учун бу вазифа алоҳида аҳамият касб этади.

    “Ватан ва халқ манфаати учун мардона курашадиган, фаол фуқаролик позициясига эга, билимли ва бунёдкор авлодни ким тарбиялайди? Албатта, сизлар – заҳматкаш ва жонкуяр устозлар.

    Бунинг учун аввало ўқитувчининг ўзи ҳуқуқий, ижтимоий ва молиявий томондан ҳимоя қилинган ва етарли таъминланган бўлиши керак.

    Шундагина у ўзининг чинакам инсоний ва касбий фазилатларини амалда намоён қила олади”, — деди Президент.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates