баннер
21 мар 2025
15:42

    Президент венчур фондлар маблағининг бир қисмини сунъий интеллект лойиҳаларига йўналтириш таклифини қўллаб-қувватлади

    Бизнесни молиялаштиришда муқобил манба сифатида венчур фондлар оммалашмоқда. Ўзбекистонда беш йилда венчур фондлар иштирокида 145 миллион долларлик 53 та стартап лойиҳа амалга оширилди.

    Бу ҳали камлиги қайд этилиб, 9 та давлат банки 3 та венчур компания очиб, 50 миллион долларлик фонд шакллантиргани бизнесни бошлаётган тадбиркорлар учун жуда катта имконият экани таъкидланди.

    "Энг муҳими, бундай лойиҳалар иқтисодиётга янги йўналиш, технология, инновация ва юқори қўшилган қиймат олиб киради.
    Стартап орқали яратилган юқори самарали инновацион маҳсулот ёки хизматлар техник регламент ва стандартларга киритилади. Бу уларга давлат буюртмаси учун йўл очади", — деди Президент.

    Давлатимиз раҳбари венчур фондлар маблағининг бир қисмини сунъий интеллект лойиҳаларига йўналтириш таклифини қўллаб-қувватлади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech