Президентнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи бошланди

    Ҳукумат 13 март 2023 6108

    Президент Шавкат Мирзиёев 13 март куни Сурхондарё вилоятига келди.

    Давлатимиз раҳбари аввало буюк аллома Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди.

    Аллоҳдан юртимизга тинчлик, хайр-барака тилаб дуо қилинди.

    Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар ва диний эркинликлар ҳақида сўз юритилди. Кейинги йилларда мусулмонлар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди: янги масжидлар, мадрасалар қурилди, илмий-маърифий мажмуалар барпо қилингани, ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этиш бахтига мушарраф бўлишаётгани таъкидланди.

    Эндиги асосий вазифа бунинг аҳамияти ва маънавиятини халққа етказиш экани таъкидланди. Энг аввало имом-хатиблар ҳудудларга чиқиб, Ҳаким ва Имом Термизийлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний, Абу Муин Насафий ва бошқа буюк алломаларимиз меросини тизимли ва чуқур ўрганиши кераклиги қайд этилди. Бунинг учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates