Прокуратура аралашгач...

    Иштихонда ўзбошимчалик билан бузилаётган IV-VIII асрларга оид мерос сақлаб қолинди.

    Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

    Ушбу тадбирлар натижасида минг йиллик тарихга эга бўлган кўплаб тарихий ёдгорликлар йўқолиб кетиш хавфидан сақлаб қолинмоқда.

    Хусусан, Иштихон туманида жойлашган IV-VIII асрларга оид “Номсизтепа-3” археология ёдгорлигини 9,6 м2 қисми фуқаро О.Т. томонидан ўзбошимчалик билан бузиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, ўз вақтида тўхтатиб қолиниши натижасида ушбу тарихий ёдгорликнинг 652 м2 майдони сақлаб қолинди.

    Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади прокуратура хабарида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates