Қарздорлик учун энергия ресурслари тармоқларидан узиш белгиланмоқда

    Жисмоний шахслар ҳам қарздорлик сабаб электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан узилиши қонунчиликда белгилаб қўйилмоқда.

    Депутатлар ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

    — Электр энергияси ва газ учун қарздорлик юзага келганда судларга ариза киритилишига қадар қарздорликни ундириш имкониятларидан етарли фойдаланилмагани оқибатида фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларига зарар етказилмоқда, — деди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Шавкат Ҳайдаров. — Энг ачинарлиси, бир томонлама асоссиз ҳисобланган қарздорликни ундириш бўйича судларга ариза киритилишига шароит яратилмоқда.

    2023 йилда 3,5 мингта суд буйруқлари низо бўлгани сабаб бекор қилинган. Шу сабаб ушбу қонун лойиҳаси билан истеъмол қилинган энергия ресурслари учун мажбурий тўловларни ундириш ҳақида ижро ҳужжатини бериш тўғрисидаги ариза ваколатли орган ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар истеъмолчининг энергия ресурслари тармоқларидан узилганини тасдиқловчи ҳужжатни мажбурий тартибда илова қилишга доир талабни истеъмолчи жисмоний шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этиш кўзда тутилмоқда. Яъни, жисмоний шахслар ҳам қарздорлик сабаб электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан узилиши қонунчиликда белгилаб қўйилмоқда.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates