У ўз билдиргисида 1971 йилда туғилган фуқаро Ш.И. таниши И.Я. бошқарувида бўлган "DAF" русумли автомобилни жарима майдончасидан олиб чиқиш эвазига пора таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраган.
Ходимнинг билдиргиси асосида жорий йилнинг 26 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро Ш.И. 500.000 (беш юз минг) сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида М.Эргашевга берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚК Департаментининг Вобкент тумани бўлими томонидан фуқаро Ш.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.