Тошкентда эҳтиётсизлик сабаб автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлди

    2025 йил 20 декабрь куни Сергели туманида автобуслар иштирокида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

    “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, тахминан соат 16:56 ларда 55-автобус ҳайдовчиси И.А. (1970 йилда туғилган, меҳнат стажи — 35 йил, корхонада иш стажи — 1,5 йил) Сергели тумани Хонобод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, темир йўл кесишмасида поезд ўтаётгани сабабли автобусни тўхтатиб турган.

    Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган “12-автобус саройи” филиалига тегишли 126-автобус ҳайдовчиси Э.Р. (1988 йилда туғилган, меҳнат стажи — 17 йил, корхонада иш стажи — 1 йил) автобусни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб, автобус олдига ўтган. Автобус ўз инерцияси билан олдинга силжиб, ҳайдовчи Э.Р.ни қисиб қолган ва ушбу ҳолат оғир оқибатли бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган. Афсуски, ҳайдовчи Э.Р. воқеа жойида вафот этган.

    Маълум қилинишича, мазкур бахтсиз ҳодиса “12-автобус саройи” филиали ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган.

    Айни пайтда ҳодиса юзасидан материаллар ИИББ Тергов бўлими томонидан расмийлаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates