У ўзига шу даражада ишониб, манманликка берилиб кетганидан эҳтиёт бўлишни унутди.
Навбатдаги жабрдийдани чув тушириб, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқарди. Лекин ЙПХ ходимлари унинг сохта дўқларига, юқори мансабдаги танишлари билан қўрқитишига парво ҳам қилмади. Шундай қилиб фирибгар биринчи марта «синди». Суд уни маълум муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Ҳар қандай одам бундан кейин ўзига тегишли хулоса чиқариши керак эди. Аммо З.Я. бундай қилмади. Яшаш жойи атрофида фирибгарлиги иш бермай қолгач, ўзи туғилган Самарқанд вилоятига йўл олди. Бу ерда ҳам бирин-кетин соддадил кишиларни домига илинтира бошлади. Иштаҳаси очилиб, каттароқ фирибларга қўл урди. Аммо одамлар алданиб қолавермайди, улар ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
З.Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисм «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этгани учун жиноят иши қўзғатилди. Бундан хабар топган фирибгар жуфтакни ростлаб қолди.
Бу орада унинг ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган вақти тугайди. Қибрайга қайтиб келгач, ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига келади. Аризаларни расмийлаштириш учун ҳужжатларини давлат ЙҲХХ инспектори, сержант Ш.Қосимовга тақдим этган З.Я. ҳозирда замонавий, инновацион технологиялар ёрдамида қидирув ишлари олиб борилишини билмай қолади ва шу ерда «қопқон»га тушади. Ходимлар тезда Самарқанд вилоятидаги ҳамкасблари билан боғланади. З.Я.ни эса вилоят ИИББга топширади.
Энди у Самарқанд вилоятида содир этган жиноятлари учун жавоб беради.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати