Қўмита фаолияти сарҳисоб қилинди

    Мамлакатимизда 14 январ 2022 666

    2022 йил 13 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан «Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси: йил якунлари сарҳисоби» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

    Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан «2021 – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати соҳасида халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъекти сифатида ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, унинг атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва дўстона қўшничилик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро нуфузи ва имижини мустаҳкамлаш каби йўналишлардаги ислоҳотларни амалга ошириш билан бирга ушбу йўналишларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби энг муҳим устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Матбуот анжуманида қайд этилганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлардан яна бири бу дунёнинг етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлари билан стратегик шериклик ҳамда ҳамкорликнинг мувозанатланган тизимини шакллантиришдан иборат. Мамлакатимизнинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ҳамда яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган фаол, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган амалий ташқи сиёсий йўналишни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Ўтган вақт мобайнида қўмита қонун ижодкорлиги йўналишида 10 та қонун лойиҳасига масъул бўлди. Уларнинг барчаси қабул қилинди. Қўмита масъуллигида 4 та Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарорлари, 10 та концепция, дастур, режалар ва «йўл хариталари» тасдиқланди. Бундан ташқари, қўмита йил давомида 10 дан ортиқ қонун лойиҳалари ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзининг таклиф ва тавсияларини тақдим этди.

    Ҳисобот даврида қўмита томонидан қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил йўналишида, шунингдек, ташкилий-амалий тадбирлар доирасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари ва маданий-маърифий марказлар аъзолари иштирокида 36 та турли тадбир ўтказилган. Жумладан, 5 та қўмита эшитуви, 4 та назорат-таҳлил ва мониторинг тадбирлари, 9 та давра суҳбатлари, халқаро конференциялар ва семинарлар, 2 та форум, 3 та илмий анжуманлар ва амалий мулоқотлар ҳамда 6 та бошқа турдаги тадбирларни ўтказди.

    Анжуманда қўмита аъзолари таъкидлаганидек, сўннги йилларда бутун дунё бўйлаб тарқалган COVID-19 пандемияси халқаро ва парламентлараро учрашувлар ва дипломатик алоқаларни ўтказишда бир қатор ноқулай вазиятлар вужудга келганига қарамасдан қўмитанинг бевосита мувофиқлаштируви натижасида икки палатанинг хорижий мамлакатлар парламентлари ва қонунчилик органлари билан тузилган ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлари сони 2021 йилга келиб 53 тага етди. Хорижий мамлакатларга уюштирилган хизмат сафарлари 56 тани ҳамда Президент сайловида халқаро кузатувчилар билан Қонунчилик палатасида ўтказилган учрашувлар сони 18 тани ташкил этди.

    2021 йилда қўмита ташаббуси билан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан давлат ва бошқарув органлари мансабдор шахсларига 1 та парламент сўрови жўнатилган. Шу билан бирга, қўмита аъзолари томонидан мансабдор шахсларга сайловчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан 13 та депутат сўрови юборилганлиги таъкидланди.

    Қўмита аъзолари томонидан қўмитага келиб тушган жами 628 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишлилигига кўра вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат органларига юборилди.

    Шу жумладан, қўмита томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг эшитувларини назорат-таҳлил тартибидаги ўрганиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилаётгани, хориждаги ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган шахсларнинг ҳамда хорижга чиқаётган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ҳолати ҳақида»ги ҳисоботлари эшитилиши натижасида фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатларнинг аксарияти ўзининг ижобий ечимини топаётгани эътиборга моликлиги қайд этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates