Яқин ҳафталар давомида магистраль йўлларга туман тушиб, кучли қор ёғиши ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқаради.
Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишларингизни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришларингизни сўраймиз.