Рамсар конвенцияси котибияти билан онлайн мулоқот ўтказилди

    Яшил сайёра 23 октябр 2020 650

    2020 йил 23 октябрь куни Давлат экология қўмитасида жорий йил 19 август куни Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларининг халқаро Рамсар Конвенциясининг Рўйхатига киритилиши муносабати билан видеоконференция шаклида онлайн учрашув ташкил этилди.

    Учрашувда Рамсар конвенциясининг Осиё ва Океан бўйича котибияти бош маслаҳатчиси Рейко Иидзука ҳамда Марказий Осиё учун Рамсар минтақавий ташаббусларини мувофиқлаштирувчи қўмитаси раиси профессор Элдар Рустамов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг мазкур съай-ҳаракати юқори баҳоланиб, мамлакатимизнинг бу борада Марказий Осиёда етакчилик қилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Мамлакатимиз сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги халқаро конвенцияга 2001 йилда аъзо бўлган эди. Даставвал Денгизкўл ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизими Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates