Ратификация қилинган халқаро ҳужжат ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоя қилади

    Ижтимоий ҳаёт 4 май 2023 1849

    Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

    Конвенциянинг асосий мақсади миллий қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар орқали иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли касбий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва чеклашга қаратилган чора-тадбирларни белгилашдан иборат.

    Сенаторлар томонидан Конвенцияни ратификация қилишда тизимли назорат чораларини, шу жумладан, иш жойларида меҳнат шароитларини, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш белгиланганлиги таъкидланди.

    Муҳокама жараёнида Конвенциянинг ратификация қилиниши ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини яратиш имконини бериши ва меҳнатни муҳофаза қилиш миллий тизимини янада такомиллаштиришга сезиларли туртки бериши қайд этилди.

    Ушбу Конвенция жаҳоннинг 47 та давлати томонидан ратификация қилинган.

    Сенаторлар Конвенциянинг ратификация қилиниши миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича халқаро стандартларнинг самарали жорий этилишини таъминлашга хизмат қилишини, шунингдек, мамлакатимизнинг ходимлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича асосий халқаро тамойил ва стандартларга содиқлигини намойиш этишини таъкидладилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates