Россиядаги халқаро кинофестивалда ўзбек фильмлари ҳам иштирок этади

    Маданият 27 октябр 2020 680

    2020 йилнинг 14-18 ноябрь кунлари Россияда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги XVII “Волоколамск чегараси” номли фильмлар фестивали бўлиб ўтади. Мазкур фестивалда режиссёр Ҳилол Насимовнинг «Ҳаёт» ва Ҳамидулла Ҳасановнинг «101» бадиий фильмлари хам иштирок этади.

    «Ҳаёт» фильми 2000 йил Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида бўлиб ўтган террористик гуруҳларга қарши жасорат билан курашган ҳарбийларимиз хотирасига бағишланган.

    «101» бадиий фильми Иккинчи Жаҳон урушида катнашган ўзбекистонлик 101 та жангчининг қаҳрамонона ва фожиали тақдири ҳақида хикоя килади.

    XVII Халқаро кинофестиваль Россиянинг қадимий Волоколамск шаҳрида, Москва вилоятида бўлиб ўтади. Бу ерда 1941 йилда Улуғ Ватан урушининг ҳал қилувчи жангларидан бири — Москва учун жанг бўлиб ўтган. Кинофестиваль доирасида ҳакамлар ҳайъати энг яхши фильмларни танлаб олишади.

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмат

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates