Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови қўйилади

    Транспорт 24 август 2021 1297

    Пандемия даврида Россия ҳудудида қолиб кетган юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қуйидаги махсус рейсларни йўлга қўяди:

    27 август соат 20:57 да 483-сонли йўловчи поезди Волжский - Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

    30 август соат 12:35 да 446-сонли йўловчи поезди Толятти - Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

    Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Волжский -Тошкент ҳамда Толятти -Тошкент йўналишларига чипталар сотилади.

    Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан e-ticket.railway.uz веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates