Россияга кўплаб мигрантлар керак

    Долзарб 12 апрел 2021 382

    Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эълон қилган.

    «Сўнги йилда бизда мигрантлар жуда оз қолгани ҳақидаги ҳақиқатни аниқ таъкидлай оламан. Зарур режаларимизни амалга оширишимиз учун ҳам бизга айнан ана ўша мигрантлар жуда-жуда етишмаяпти», — деб эълон қилган ўтган ҳафта журналистлар билан учрашувда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

    Песковнинг баҳолашича, мигрантлар энг аввало қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида етишмаяпти.

    «Биз ҳозир қураётганимизга нисбатан кўпроқ қуришимиз керак. Сезиларли даражада кўп қуришимиз зарур», — деб қўшимча қилган у.

    Россия Федерацияси ҳудудида мигрантларнинг камайиши расмий тизимларда аввал ҳам маълум қилинган.

    «Россия Федерациясида ҳар йили 9 миллиондан 11 миллионгача чет элликлар бўлади. Бу йил уларнинг сони секин-аста қисқара борди ва ҳозирги пайтда тахминан 6 миллион нафарни ташкил этади»,— деб хабар берган ўтган йилнинг сўнгида мамлакат Ички ишлар вазирлиги.

    Яна шу ҳам маълум бўлдики, Россия ИИВ «чорасиз қолган» ноқонуний мигрантларнинг мамлакат ҳудудида бўлишини қонунийлаштиришни осонлаштириш бўйича Қонун лойиҳасини ишлаб чиқяпти. Вазирликдан маълум қилинишича, узоқ йиллар Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний яшаб турган мигрантлар учун мамлакат фуқаролигини олишни соддалаштириш кўзда тутиляпти, деб хабар беради «Аргументы недели».

    https://argumenti.ru/society/2021/04/717677

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates