Самарқандда 25 минг гектардан ортиқ ерга тўқсонбости экинлар экилмоқда

    Самарқанд вилоятда 2020 йилда 25 минг 405 гектар ер майдонига тўқсонбости экинлардан сабзи, саримсоқпиёз, карам, ош лавлаги кўкатлар етиштириш режалаштирилган.

    Азалдан ота-боболаримиз, миришкор деҳқонлар куз фаслида ерга уруғ қадаб, тўқсонбости экинлар етиштиришнинг ҳадисини олишган. Шу йўл орқали аҳолининг эртаги сабзавотга бўлган талаби қондирилган. Чунки ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан, жумладан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкатлардан – кашнич, петрушка, сельдерей, салат кабиларни тўқсонбости муддатида экиб етиштириш муҳим аҳамиятга эга.

    «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд вилоятида ушбу муҳим тадбирга жиддий эътибор қаратилмоқда. 2020 йилда вилоят бўйича 25 минг 405 гектар ер майдонига тўқсонбости экинлардан сабзи, саримсоқпиёз, карам, ош лавлаги кўкатлар етиштириш режалаштирилган. Шунинг 5 минг 972 гектари фермер хўжаликлари ер майдонига, 5 минг 951 гектари деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига экилади.

    Жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойларининг ўтган даври давомида фермер хўжаликлари томонидан 610 гектар пиёз, 486 гектар саримсоқпиёз, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига 2 минг 902 гектар пиёз, 3 минг 49 гектар майдонга саримсоқпиёз экилган.

    — Тўқсонбости экинларни экиш давомида ҳудудларнинг иқлим шароити, тупроқ унумдорлигига алоҳида аҳамият берилмоқда, – дейди Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш бўлими катта инспектори Ғиёсиддин Жўрақулов. – Ҳозирга қадар фермер хўжаликлари томонидан 836 гектар ер майдонига тўқсонбости экинлар экилган. Масалан, вилоятнинг Ургут, Паяриқ ва Қўшработ туманларида тўқсонбости экинлар тўлиқ экилди. Тайлоқ ва Самарқанд туманларида экиш билан боғлиқ агротехник тадбирлар ниҳоясига етмоқда. Шунингдек, тўқсонбости экинлар учун ер майдонларини тайёрлаш юзасидан агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, сифатли уруғ экилишига жиддий эътибор берилмоқда. Мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан кунлик мониторинг-таҳлил амалга оширилмоқда.

    Яна бир гап. Тўқсонбости маҳсулотлар эрта баҳорда, аҳолининг айнан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаби ортган вақтда пишиб етилиши бозорларимизда ушбу маҳсулотлар нархи асоссиз ошиб кетишининг олдини олади. Бундан ташқари, тўқсонбости маҳсулотлар фермер хўжаликлари ва аҳоли учун мўмайгина даромад манбаи ҳамдир. Шундай экан, олдимиздан оқаётган сувнинг қадрини вақтида илғай олсак, бозорларимиз расталари тўкин-сочин бўлишига муносиб ҳисса қўшиш орқали оиламизга даромад келтирган бўламиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates