Самарқандда дон қабул қилиш масканларининг мавсумга шайлиги ўрганилмоқда

    Жорий йилда дон қабул масканлари томонидан 264 минг 725 тонна, шундан 235 минг 325 тонна товар дон, 29 минг 400 тонна уруғлик донни ўз вақтида ва сифатли қабул қилиш режалаштирилган.

    Жорий йилнинг 11 май куни мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичи муҳокама этилиб, ғалла етиштиришга ихтисослашган кластер корхоналари ва фермер хўжаликларини босқичма-босқич бозор механизмларига ўтказиш тизими яратилиши юзасидан долзарб вазифалар белгилаб берилди.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан давлатимиз раҳбари томонидан берилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ижро этиш юзасидан “Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси тизимидаги 6 та дон корхонаси ҳамда 15 та дон қабул қилиш шахобчасининг мавсумга ҳозирлиги мониторинг тарзида ўрганилмоқда.

    — Жорий йилда вилоятда мавжуд 23 та кластер корхонаси ва 4 минг 526 та фермер хўжалиги томонидан 94 минг гектардан ортиқ ер майдонида ғалла етиштирилди. Эндиги асосий вазифа, етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиб, қабул қилиш масканларига етказишдан иборат. Шу мақсадда инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан “Ўздонмаҳсулот” акционерлик жамиятига қарашли корхоналар ва дон қабул қилиш масқанларининг мавсумга тайёргарлиги ўрганилмоқда, —дейди “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси катта инспектори Рашид Собиров.

    Жорий йилда дон қабул масканлари томонидан 264 минг 725 тонна, шундан 235 минг 325 тонна товар дон, 29 минг 400 тонна уруғлик донни ўз вақтида ва сифатли қабул қилиш режалаштирилган. Йиғилишда таъкидлангандек, жорий йилдан бошлаб кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан 51 минг 585 тонна буғдой вақтинчалик сақлаш учун қабул масканларига жойлаштирилади. Келгусида кластер корхоналари ҳамда фермерлар томонидан мазкур буғдой биржа савдолари орқали сотувга чиқарилади.

    — Президентимизнинг ғаллачиликда ислоҳотларнинг муҳим босқичлари юзасидан белгилаб берилган вазифаларига асосан, ишчи гуруҳи аъзолари томонидан дон корхоналари ҳамда қабул қилиш масканларида бошоқли дон экинларини чуқур лаборатория таҳлилидан, онлайн тарозиларнинг давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги, бошоқли дон экинларини навлар асосида жойлаштириш, уруғлик донни сақлаш ва қабул қилишда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя этилиши сингари вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди “Жомбойдон дон маҳсулотлари” АЖ лаборатория мудири Бахтиёр Ниязов.

    Бир сўз билан айтганда, Самарқандда 2022 йил ҳосили учун етиштирилган дон маҳсулотларини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олиш учун барча имкониятлар етарли. Дон қабул қилиш масканлари мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.

    Абдували Худоёров,

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    бош инспектори

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates