Самарқандда француз тили ва маданияти куни ташкил этилди

    Таълим 29 ноябр 2022 1350

    Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Самарқанд давлат чет тиллари институти билан биргаликда француз тили ва маданияти кунига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди.

    2022 йил 21-22 ноябрь кунлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Ташриф давомида мамлакатимиз ва Франция ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, маънавий-маърифий, маданият, савдо-иқтисодий, таълим, ахборот технологиялари йўналишларида шерикликни кенгайтириш бўйича бир қатор муҳим келишувларга эришилди.

    Сўнгги йилларда республикамизда француз тилини ўқитишга бўлган эътибор сезиларли даражада кучайди. Бугунги кунда юртимизнинг 17 олий таълим муассасасида француз тили мутахассислари, педагоглар тайёрланади ва француз тили ўргатилади.

    Parlez-vous francais?” бу ибора ўзбек тилига ўгирилганда «Сиз французча гаплашасизми?» деган маънони англатади. Айтиш мумкинки, у ўзаро мулоқотга киришишда калит сўзи ҳисобланади. БМТ иш юритадиган тиллардан бири - француз тили бугунги кунда 29 та мамлакат учун расмий тил ҳисобланиб, 54 та давлатда аҳоли иккинчи тил сифатида уни фойдаланишади.

    2022 йилнинг 24 ноябрь куни Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий вакиллиги билан ҳамкорликда Самарқанд давлат чет тиллар институтида Халқаро француз тили ўқитувчилари куни байрами кенг миқёсда тантанали нишонланди.

    Тадбирда агентликнинг Самарқанд вилоят ҳудудий вакиллиги раҳбари Муҳаммадхон Солиев Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги алоқалар ҳамда француз тили ва маданиятини ривожлантириш ва оммалаштириш шу билан биргаликда мамлакатимиз таълим соҳасида француз тажрибасини қўллаш бўйича нутқ сўзлаб, барча француз тили ўқитувчиларни байрам муносабати билан муборакбод этди. Тадбирга Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган француз тили ўқитувчилари ҳам таклиф этилди.

    Шунингдек, ҳудудий вакиллик раҳбари Муҳаммадхон Солиев ўз нутқида қуйидагиларни баён этди:

    – Хорижий тилларни ўрганиш бугунги кунда мамлакатимизда кун мавзусига айланиб бормоқда. Барчамизга маълумки, чет тилларини билиш соҳадаги нуфузли хорижий ҳамкасблари билан тажриба алмашиш ҳамда мутахассисликка оид хорижий манбалардан фойдаланишга замин яратади. Хорижий тил ўқитувчилар учун эса ўқувчи-ёшлар учун чет тилини яхши ўзлаштиришга бевосита боғлиқ.

    Шундан сўнг, иқтидорли ва фаол талабалар томонидан тайёрланган тадбирнинг бадиий қисми тақдим этилди. Талабалар ҳамда иштирокчилар француз тилига бағишланган ўз чиқишлари ва тақдимотларини намойиш қилишди. Ташриф буюрган меҳмонлар, француз тили ўқитувчилари ҳамда соҳа мутахассислари томонидан иқтидорли талабалар чиқишлари илиқ қарши олинди. Тадбир сўнгида фарансуз тили ўқитувчилари қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

    Мамлакатимизда мутахассислар, шунингдек илмий ходимларнинг Франциядаги нуфузли даргоҳларда амалиёт ҳамда малака оширишлари бу бевосита тажриба алмашиш, соҳа мутахассислари билим ва кўникмалари учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, француз тилини билиш ҳар бир соҳа вакили учун янги имкониятлар калитидир.

    Фирдавс Жамилов,

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг

    Самарқанд вилоят ҳудудий вакиллик медиа-волонтёри.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates