Самарқандда Мирзо Улуғбек номидаги математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ташкил этилди

    Таълим 30 октябр 2020 7599

    Бугун, 30 октябрь куни Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги қарори қабул қилинди.

    Вилоятда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улғайиб келаётган ёш авлодни илм-фанга қизиқтириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, математика ва физика фанлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган қарорга кўра, Самарқанд шаҳар Сартепа масканида жойлашган собиқ 10-меҳрибонлик уйи бино ва иншоотлари янги мактаб-интернет учун ажратилди.

    Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

    - умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда математика, физика, информатика ва инглиз тилини чуқур ўқитилишини ташкил этиш;

    - математика ва физика фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга ушбу фанлардан замон талаблари даражасида чуқурлаштирилган билим бериш, олий таълим тизими учун юқори интеллектуал салоҳиятли ёшларни тайёрлаш;

    - ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;

    - ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

    - юқори касб маҳоратига эга бўлган маҳаллий ва хорижий мамлакатлардан тажрибали ўқитувчиларни жалб қилиш;

    - иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича ўқувчиларни республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш.

    Ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талаблари асосида йўлга қўйилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates