Сардобаликлар дастлабки дам олувчилар бўлди

    Саломатлик 11 июн 2020 1881

    Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тассарруфидаги 22 та санаторий фуқароларни қабул қилишни бошлади.

    ”Zamin” фондининг имтиёзли йўлланмалари билан сиҳатгоҳларга ташриф буюрган дастлабки дам олувчилар “Сардоба” сув омбори фожиасидан жабр кўрган Сирдарё вилояти аҳолиси бўлди. Сиҳатгоҳларда шифокорлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган фаолият олиб боришаётган бўлса, дам олувчилар ҳам карантин тартибининг барча қоидаларига риоя этиб, ҳордиқ чиқаришаяпти.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, сирдарёлик жами дам олувчилар 966 нафардан иборат бўлиб, улар пойтахтимиз, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги энг хушманзара ҳамда намунали санаторийларда жойлаштирилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги “Чинобод” санаторийсида 227 нафар, Тошкент вилоятидаги “Ботаника” санаторийсида 245 нафар, “Бўстон” сиҳатгоҳида 202 нафар, “Умид гулшани” санаторийсида 65 нафар, “Қўҳинур” сиҳатгоҳида 99 нафар, Сирдарё вилоятининг “Янгиер” сиҳатгоҳида эса 128 нафарни ташкил қилади.

    – Ҳаммага катта раҳмат, – дейди Мирзаобод туманининг “Ҳақиқат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган, “Чинобод” санаторийсида дам олаётган Хайринсо она Бойқулова. – Барака топишсин, биз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Муолажа ва овқатларга гап йўқ. Барча шифокор ва ҳамширалар ёнимизда парвона. Ёшим 90 дан ошган. Сардобадаги фалокатдан кейин кўпгина одамлар бориб, ҳолимиздан хабар олишди. Ҳатто давлатимиз раҳбари ҳам келди. Мингдан-минг раҳмат, ғамхўрлик бўлса, шунчалик бўлади-да. Мана, бир неча кун бўлди, шу ерда дам олаяпмиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates