Сербияда Халқаро нотариуслар иттифоқининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда

    Айни кунларда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров бошчилигидаги делегация Белград шаҳрида бўлиб турибди. 

    Делегация жорий йилнинг 8-11 май кунлари Сербия пойтахтида Халқаро нотариуслар иттифоқи Бош Кенгаши, Бошқарув қўмитаси, минтақавий ва минтақалараро комиссиялари ҳамда Ишчи гуруҳлари мажлисларида фаол иштирок этмоқда.

    Айтиш жоизки, ХНИ комиссиянинг бу галги йиғилишлари ҳам долзарб мавзуларга бағишланган.

    Ташрифнинг иккинчи куни тадбирларга бой бўлди. Куннинг биринчи ярмида делегация Бошқарув қўмитаси йиғилишида ҳамда Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси йиғилишида иштирок этди. Куннинг иккинчи ярмида делегация Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Ишчи гуруҳи йиғилишида қатнашди.

    Айтиш жоикзи, ХНИ Ўзбекистон Нотариал палатаси қисқа вақт ичида сезиларли ютуқларга эришганини, ўтган тўрт йилда мамлакатимизда нотариуслар фаолиятини кучайтириш, шунингдек, нотариат соҳасида халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилганини ўз расмий сайтида эътироф этди.

    Бу йиғилишларда кўтарилаётган долзарб мавзулар ўзбек нотариат соҳасига ҳам хос.

    - Халқаро кенгашларда иштирок нафақат Ўзбекистон нотариат тизимини такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратилиши, балки делегациялар таркибида бўлган нотариуслар томонидан мавзуларни чуқур ўрганиш, ижобий тажрибаларни оммалаштириш, салбий ҳолатларнинг олдини олишга, энг асосийси, мамлакат нуфузини оширишга хизмат қилади, - дейди Д.Ашуров

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates