Самарқанддан Тошкентга қўшимча тезюрар поездининг ҳаракати йўлга қўйилди

    Шу йилнинг 24, 25, 26 май кунлари «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

    Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг расмий саҳифасида эълон берилди.

    Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши

    Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

    776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши

    Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05