Шаҳрисабзда "Саломатлик сайли"

    Аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Шаҳрисабз шаҳридаги Беруний оромгоҳида ўтказилган "Саломатлик сайли"да Китоб, Яккабоғ, Шаҳрисабз туманлари ва шаҳар аҳолисининг 800 дан зиёд вакиллари иштирок этди.

    Тиббий кўриклар давомида уларга пойтахт, вилоят маркази ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари томонидан зарур тавсиялар берилди. Касаллик асорат қолдирган ва муолажага муҳтож беморлар даволанишга йўналтирилди.