Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди

    Ракета 100 километр максимал парвоз баландлигида тахминан 650 километр масофани босиб ўтди, деб хабар берди Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати.

    Шимолий Корея 2 апрель, сешанба куни Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap нашри ҳарбий маълумотларга таяниб хабар берди.

    Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета учирилиши шарқий қирғоқда амалга оширилган.

    Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, снаряд Шимолий Кореядан келган баллистик ракета бўлиши мумкин. У 100 километр максимал парвоз баландлигида тахминан 650 километр масофага учган.

    18 март куни КХДР Япон денгизи йўналиши бўйлаб иккита баллистик ракетани учирди. Иккала снаряд ҳам ишга туширилгандан сўнг бир неча дақиқа ичида Япон денгизига тушиб кетди, ракеталар тахминан 350 километр масофани босиб ўтди.

    14 январь куни эса Шимолий Корея 2024 йилда ўзининг шарқий қирғоқлари яқинида биринчи ўрта масофали баллистик ракетани учирган эди. Эртаси куни Шимолий Корея гипертовушли каллакли ракетани синовдан ўтказаётганини эълон қилганди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates