Швециянинг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 20 сентябр 2021 515

    2021 йил 20 сентябрда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Швециянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси И. Терсман билан учрашди.

    Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, парламентлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини орттириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлик бўйича олиб бораётган сиёсати, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича саъй ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Учрашувда томонлар манфаатдор бўлган кўплаб соҳаларда ўзаро фойдали ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates