Сифати кафолатланмаган дори инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради

    Хавфсизлик 15 январ 2021 603

    160 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди.

    Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Дўстлик туманида Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган тиббиёт буюмларини юртимизга қинғир йўллар орқали олиб кириш ҳолатга чек қўйишди.

    Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумондор фуқаро ўрнатилган тартибда кузатувга олинди. Кузатув жараёнида ушбу фуқаро ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 160 миллион сўмлик тиббиёт буюмларини шартли харидорга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти, деб хабар беради Давлат божхона ыщмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates