Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Мавлонбердиев Отабек Тўрабекович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

    О.Мавлонбердиев ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.