Сирдарёда 129 та корхона паст қувватда ишламоқда

    Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган 1 минг 140 та саноат корхонасидан 129 таси паст қувватда ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.

    Бу корхоналар бутловчи ва эҳтиёт қисмни асосан четдан ёки республиканинг бошқа ҳудудидан олиб келаётгани учун таннарх бўйича рақобатлаша олмаяпти.

    Агар бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ҳудуднинг ўзида ишлаб чиқарилиб, кооперация йўлга қўйилса, таннархни бемалол 10 фоизгача камайтириш мумкинлиги қайд этилди.

    Шу боис, «Фаровон» кичик саноат зонасига туташ 200 гектарда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш таклифи қўллаб-қувватланди. Ушбу ҳудуд темир йўл бўйида жойлашгани, электр тармоғи ўтгани учун инфратузилмага қўшимча маблағ талаб қилинмайди.

    Вилоят ҳокимлигига бу ерда 800 миллион долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

    Вилоятдаги ўрта ва йирик корхоналарнинг аксарияти Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод, Мирзаобод туманлари ва Гулистон шаҳрига тўғри келади.

    Мазкур корхоналарни электр билан таъминлайдиган «Феруз» подстанциясининг қуввати 2 карра оширилса, тадбиркорлар яна 200 миллион долларлик янги лойиҳаларни қилиш ташаббусини билдирган.

    Мутасаддиларга ушбу подстанцияда 2 та 250 мегаваттли трансформатор ўрнатиб, қувватини ошириш топширилди.

    Умуман, саноатдаги имкониятлардан фойдаланиб, вилоятда 25 минг юқори даромадли иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқаришда камида 7 фоиз ўсишга эришиб, 30 триллион сўмга етказиш зарурлиги қайд этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates