Сўнгги саккиз йилда хусусий клиника ва лабораториялар сони 3 карра кўпайди

    Кўп соҳалар қатори тиббиётда ҳам хусусий сектор жадал ривожланиб бормоқда. Сўнгги саккиз йилда хусусий клиника ва лабораториялар сони 3 карра кўпайиб, 9 мингга, улардаги шифо ўринлари эса 57 мингга етди.

    Президентимиз ҳозирда тиббий хизматларнинг 30 фоизи хусусий сектор томонидан кўрсатилаётгани, илғор ташаббуслар ҳам улардан чиқаётгани қувонарли ҳол эканини таъкидлаб, уларнинг хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича барча таклифларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

    Хусусий тиббиёт клиникаларида кўрсатилаётган хизмат нархлари республика марказларидан арзон экани кўрсатиб ўтилди.

    Мутасаддиларга республика марказларидаги хизмат нархларини адолатлилигини кўриб чиқиш, хусусий клиникада худди шу хизматлар арзон ва сифатли бўлса, тиббий суғурта маблағини уларга тўлаб бериш топширилди.

    Келгусида ҳам тиббиётда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча шароитларни яратиш давом эттирилиши таъкидланди.

    Хусусан, келгуси йилдан тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёз 3 йилга узайтирилади.

    Умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича берилган имтиёз хусусий тиббиёт ташкилотларига ҳам қўлланади.

    Замонавий кўп тармоқли клиникаларни ташкил қилиш ва уларни жиҳозлаш учун тадбиркорларга 200 миллион долларлик имтиёзли ресурс ажратилади.

    Бу маблағлар келгуси йилдан бошлаб тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоиз ставкада берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates