Суд буйруғи институти иқтисодий суд ишларида самарали қўлланилмоқда

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

    Маълумки, суд буйруғи институти судлар амалиётида қатор афзалликлари билан алоҳида ажралиб туради. Хусусан, иқтисодий судларда кенг қўлланаётган суд буйруғи берилган аризани судья томонидан суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздорни чақиртирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда қабул қилинадиган суд ҳужжатидир.

    У ундирувчининг пул маблағини ундириш тўғрисидаги ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш ҳақидаги аризаси бўйича суд муҳокамаси тайинланмасдан қабул қилинади.

    Суд буйруғи бериш асослари Иқтисодий процессуал кодексининг 17-бобида қайд этилган. Суд буйруғи беришнинг асосий хусусияти тарафлар, яъни кредитор ва қарздорнинг юзага келган қарздорликни ҳужжатлар асосида тан олингани фактининг мавжудлигида ўз аксини топган. Суд буйруғи беришда қу­йи­даги ҳолатларга эътибор қаратиш зарур. Иқтисодий процессуал кодекснинг 135-моддасида қайд этилганидек, суд буйруғи:

    биринчидан, солиқ қарзини ундиришни юридик шахс­лар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш;

    иккинчидан, коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни ундириш;

    учинчидан, ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш;

    тўртинчидан, талаб тўланмаган, акцептланмаган ва акцепт­га сана қўйилмаган вексель нотариус томонидан протест қи­линишига асосланган;

    бешинчидан, ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда ундирувни қарздорнинг мажбу­рият­лари бажарилишининг таъминоти бўлган мол-мулкка қа­ратиш тўғрисида талаб билдирилган бўлса якка тартибда берилади.

    Албатта, кредитор суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига риоя қилиши лозим. Бундай ариза судга ёзма шакл­да, судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилиши ҳамда кредиторнинг шахсан ўзи ёки унинг вакили томонидан, ваколатларини тасдиқловчи ишончнома асосида имзоланиши зарур.

    Суд буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга ва у суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда ижро этилиши шарт.

    Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йилда иқтисодий судлар томонидан 1 080 та суд буйруғи чиқарилган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида бу кўрсаткич 1 003 тани ташкил этди.

    Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодий судларда суд буйруғи институти тарафлар учун қулайлик яратади. Шунинг баробарида судьянинг иш юкламасини камайтириб, ортиқча вақт ва оворагарчиликларнинг олдини олади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates