Сурияда террорчилар сафига бориб қўшилган жиззахлик йигит 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

    Жиззах вилоятида яшовчи Д.Раимов 2023 йилда «Инстаграм» ижтимоий тармоғидан фойдаланиб, фаолияти тақиқланган «Тавҳид ва Жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти тарафдорларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган.

    У мазкур ташкилотнинг Сурия Араб Республикасидаги тарафдорлари сафига бориб қўшилган ва террорчилик ташкилотида турли ғоявий ва ҳарбий тайёргарликдан ўтаётиб, Сурия давлати армияси томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиёт натижасида жиддий жароҳат олган.

    2023 йил 27 ноябрь куни эса Д.Райимовнинг соғлиғи ёмонлашиб, «Тавҳид ва Жиҳод» ташкилоти аъзолари кўмаги билан Суриядан Туркияга даволаниш мақсадида ўтган ва айнан шу вақтда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.

    ЖИБ Янгиобод туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Д.Раимовга нисбатан тегишли моддаларга асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates