Сурхондарёдан 500 нафаргача ёшлар Италияга юборилади

    Ҳукумат 17 ноябр 2023 1472

    Сурхон ёшларини спортга жалб қилиш бўйича бир ой муддатда қарор лойиҳасини киритиш, келгуси йилда “Учқизил” сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини ташкил қилиш топширилди.

    Вилоятда маданият ва спортни ривожлантиришга қаратилган қатор вазифалар белгилаб олинди.

    Жумладан, “Бойсун”, “Шалола”, “Бой-чечак”, “Чор-қарсак”, “Булбули-гўё” каби бадиий жамоаларнинг халқаро фестивалларда иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

    Маданият вазирлиги бахшичилик санъати намуналари, достон ва термаларнинг “Олтин фонди”ни яратади. “Дўмбира” устахонаси ва “Бахшилар уюшмаси” ташкил қилинади.

    Шунингдек, Сурхон ёшларини спортга жалб қилиш бўйича бир ой муддатда қарор лойиҳасини киритиш, келгуси йилда “Учқизил” сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини ташкил қилиш топширилди.

    Яна бир масала - иқтидорли ёшларимизни хорижда ўқитиш. Жумладан, келгуси йилларда Сурхондарёдан 500 нафаргача ёшлар Италияга юборилади. Улар Италиянинг йирик саноат корхоналарида тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ускуналарида ишлашни ўрганиб келади. Ёшлар ўқишдан қайтиб келгач, улар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишига ҳар томонлама кўмак кўрсатилади.

    Йиғилиш давомида ҳудудлар ва тармоқлар, тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates