Нодирбек Абдусатторов Швецияда зафар қозонди

    Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича «TePe Sigeman 2024» турнири ўз ниҳоясига етди. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ғолибликни қўлга киритди.

    У асосий даврада Аржун Эригайси ҳамда Петер Свидлер билан биргаликда 4,5 очко тўплади. Тай-брекда эса ҳамюртимиз ҳар икки шахматчи устидан ғалаба қозониб, турнир чемпионига айланди.

    Айни дамда 19 ёшли Нодирбек Абдусатторов айни дамда FIDE рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.