Қазишма давомида вертикал қоянинг юзасида 15-20 м баландликда ҳосил бўлган ва кириш жуда қийин бўлган ушбу ғорда тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари билан бирга 100-60 минг йил олдин яшаган неандертал одами ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси (кул, думалоқ ўчоқ қолдиқлари) сақланиб қолганлиги аниқланди.
Ғорнинг фан учун аҳамиятли томони шундаки, Сурхондарё вилоятининг нафақат тоғли Бойсун тумани, балки Шеробод тумани ҳам илк инсонлар макони сифатида ўз исботини топди.
ЎзР ФА Миллий археология маркази ҳамда Австралиянинг Гриффет университети ходимлари томонидан қазишма ишлари давом эттирилмоқда.