Талабалар хавфсизлиги назоратга олинади, муаммолари ҳал бўлади

    2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб номланиши ҳамда шу асосда давлат дастури қабул қилиниши ҳам юртимизда ёшларга бўлган эътиборнинг қай даражада юксак эканини намоён этади. Давлатимиз раҳбари жорий йил бошидан буён ёшлар масалалари бўйича 3 марта йиғилиш ўтказди. Бу йиғилишларда ёшлар ҳаётига доир муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, қизиқишлари, интилишларини қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор топшириқлар берилган эди.

    Мана шу йиғилишларда кўтарилган масалалар, аниқ вазифаларнинг ҳуқуқий асослари Президентимиз куни кеча имзолаган икки тарихий ҳужжат – «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон ҳамда «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда ўз аксини топди.

    Сардорбек УСМОНОВ, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби:

    — Талабаларни турар жой масаласи ҳар доим қийнаб келган. Ниҳоят давлатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган эътибори доирасида шу муаммо ҳам ўз ечимини топадиган бўлди.

    Шу кунларда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг 58 минг нафари ётоқхоналарда яшайди, 102,4 минг нафари эса ижарада туради. Фармон билан 2025 йилгача 92,5 минг талабанинг ётоқхона билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.

    Шунингдек, 2021 йил 1 майдан эътиборан ётоқхона билан таъминланмаган талабаларнинг 60 фоизига ҳар ойда ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджетидан қоплаб берилади. Бу Тошкент шаҳрида 245 минг сўмга тўғри келса, қолган ҳудудларда 122 минг сўмдан ошмайди.

    Бундан ташқари, ҳар бир олий таълим муассасаси ўз талабасининг қайси манзилда яшаётганини аниқлаб бориш учун реестр тузади. Бу орқали талабаларнинг хавфсизлиги назоратга олинади, муаммолари ҳал бўлади.

    Энди мутасаддилар ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича ишларни янги механизм асосида ташкил қилади.

    Бу тизимда халққа ҳам, ташкилотларга ҳам маъқул бўладиган бир қанча имтиёзлар белгиланган. Шу билан бирга, қарор билан бир қанча имконият ва имтиёзлар берилдики, унга кўра, ёшлар саноат зоналарида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари муайян тартибда молиялаштирилади.

    Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик бўйича ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, муносиб даромад олиши учун қўшимча шарт-шароит яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

    Мазкур ҳужжатлар бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates