Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига раҳбар тайинланди

    Рисюкова Юлия Василевна Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.

    Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши қабул қилинди.

    Янги раҳбарни жамоага Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова таништирди.