Роттердам санъат музейи, Сиэтл марказий кутубхонаси, CCTVнинг Пекиндаги бош қароргоҳи каби меъморий иншоотлар ижодкорининг юртимизга келишини меъморчилик санъати шайдолари интизорлик билан кутишмоқда.
Рем Колхас Тошкент модернизми обидаларини ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритиш масалаларига бағишланган "Тошкент дунёнинг қаерида жойлашган?" номли конференция ишида иштирок этиб, маъруза ўқийди.