Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ раиси Тулия Эксон билан учрашди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ раиси Тулия Эксон билан учрашди.

    Ўзаро мулоқотда Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

    Қисқа муддат ичида Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқнинг ажралмас қисмига айлангани қайд этилди. Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган Халқаро парламент форуми ҳамда Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммитининг муваффақиятли ўтказилгани бунга ёрқин мисол бўла олиши алоҳида таъкидланди.

    Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан келгуси йили Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади.

    Марказий Осиё минтақасида илк бор парламент йўналишидаги бундай кенг кўламли тадбирнинг ўтказилиши жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг жаҳон сиёсати марказларидан бири сифатида эътироф этилаётганини тасдиқлайди.
    Учрашувда мамлакатимизда 150-ассамблеяни ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    – Ўзбекистон ушбу ассамблеяга мезбонлик қилаётганидан мамнунмиз, чунки айнан сизнинг мамлакатингиз бундай шарафга муносибдир, - деди Т.Эксон. – Мен Тошкентда ўтказиладиган юбилей тадбирни Парламентлараро иттифоқ ва бутун жаҳон парламентаризми тарихидаги унутилмас воқеага айлантириш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман.

    2025 йилда Тошкентда ўтказиладиган тадбир якунларига кўра, жаҳон парламент ҳаракатининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги устувор йўналишларини белгилаб берадиган тегишли ҳужжатни қабул қилиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates