Тарихда илк бор 6 нафар дзюдочи қизимиз лицензион ҳудудда

    Душанбе Гран-присидан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Париж-2024 Олимпиада рейтингини эълон қилди.

    Унда Ўзбекистон терма жамоаси учун бир қатор эътиборли фактларни учратиш мумкин.

    Қувонарлиси, айни ҳолатга кўра, жами 16 нафар дзюдочимиз лицензион ҳудуддан ўрин олган бўлиб, уларнинг 6 таси аёллар терма жамоамиз аъзоларидир. Аҳамиятлиси, шу пайтгача ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида 6 нафар дзюдочи қизимиз лицензион ҳудуддан ўрин олмаган эди.

    Қолаверса, ушбу натижа билан аралаш жамоавий йўналишда ҳам лицензия талабини бажарган 12 жамоадан бирига айландик. Афсуски, жароҳати сабаб мусобақаларни ўтказиб юбораётган Шарофиддин Болтабоев -81 килограмм вазн тоифасида лицензион ҳудудни тарк этган.

    -60 кг:
    1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 2310 очко
    6. Дилшодбек Баратов – 1644

    -66 кг:
    1. Хифуми Абе (Япония) – 2500 очко
    17. Муҳриддин Тиловов – 1034
    24. Сардор Нуриллаев – 879

    -73 кг:
    1. Нилс Штамп (Швейсария) – 2470 очко
    6. Муроджон Йўлдошев – 1870
    8. Обидхон Нўмонов – 1714
    11. Шаҳрам Аҳадов – 1460

    -90 кг:
    1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 2800
    3. Давлат Бобонов – 2174 очко

    -100 кг:
    1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 2715 очко
    9. Музаффарбек Тўрабоев – 1289

    +100 кг:
    1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 2345
    2. Алишер Юсупов – 2310 очко
    13. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210

    Аёллар:
    -48 кг:
    1. Насуми Сунода (Япония) – 2500 очко
    28. Ҳалимажон Қурбонова – 620

    -52 кг:
    1. Дистрия Красничи (Косово) – 2855 очко
    3. Диёра Келдиёрова – 2784
    12. Сита Қадамбоева – 937

    -57 кг:
    1. Криста Дегучи (Канада) – 3450
    27. Шукуржон Аминова – 710

    -70 кг:
    1. Саки Низое (Япония) – 3450 очко
    21. Гулноза Матниязова – 875

    -78 кг:
    1. Алис Белланди (Италия) – 3250
    27. Ирисхон Қурбонбоева – 479

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июн куни ёпилади. Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган. Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates