ТАТУ Самарқанд филиалида инкубация маркази очилди

    Рақамлаштириш 15 апрел 2021 862

    14 апрель куни Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида инкубация марказининг очилиши бўлиб ўтди.

    Унда Самарқанд вилоятида хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди. Марказ IT-Парк билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Инкубация маркази олий ўқув юрти ўқитувчи ва талаба ёшларининг инновацион ғояларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

    Марказда филиал ўқитувчилари ҳам ўз лойиҳалар тақдимотини ўтказишди. Ишчи гуруҳ аъзолари филиал дата маркази, компьютер синфхонасини кўздан кечиришди. АКТ вазири олий таълим муасасаси профессор ходимлари билан суҳбатлашди, уларнинг илмий изланишлари ҳақида суриштирди.

    – Илмий даража олиш ҳар бир ёш ходим учун жуда зарур, – деди Шуҳрат Содиқов. – Илмли устозгина ёшларни орқасидан эргаштира олади. Албатта, илмий изланишни, ихтирочиликни рағбатлантириб боришдан асло чарчамаймиз.

    АКТ вазирлиги ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятидаги соҳа корхона, ташкилотлари ва муассасалари фаолиятини ўрганишда давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates