"Тахтақорача" довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди

    Воқеа-ҳодисалар 6 ноябр 2024 1000

    Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" довонида содир бўлган ҳодиса сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

    Қайд этилишича, айни вақтда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилди.

    Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун зарурий чоралар кўрилди.