“Тахтақорача“ довонида “Cobalt” устига тош қулаб тушди

    Ҳозирда “Тахтақорача“ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

    Қайд этилишича,

    шу йилнинг 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли “Тахтақорача“ довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
    Маълумотларга кўра, тошнинг тоғ тепалигидан сирпаниб тушиши оқибатида машинадаги 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

    Довонининг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.