ТДАУ талабалари Латвияда таҳсил олишлари мумкин

    Таълим 14 июл 2022 2610

    2022 йил 11-12 июль кунлари Тошкент давлат аграр университетининг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Алишер Хасанов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси кўмагида Латвия табиий фанлар ва технологиялар университетида бўлиб, музокаралар ўтказди.

    Ўтказилган музокаралар натижасида Тошкент давлат аграр университети (ТДАУ) ва Латвия Табиий фанлар ва технологиялар университети (ЛЛУ) ўртасида Қўшма таълим дастурларини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди. Эндиликда талабаларимиз Латвияда таҳсил олишлари ва Европа Иттифоқида тан олинган дипломга эга бўлишлари мумкин.

    Шартномага кўра, ўқув жараёни «2+2» формуласи асосида «Озиқ-овқат технологиялари» ва «Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва инновациялари» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ташкил этилади. Дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Европа Иттифоқида тан олинган диплом берилади.

    Бундан ташқари, Латвия томони билан ўтказилган музокаралар якунлари бўйича ЛЛУ илмий-лаборатория инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда Латвиянинг табиий-иқлим шароитига мослашган ўзбек шолисининг янги навини кўпайтириш бўйича келишувга эришилди.

    Ушбу инновацион лойиҳани амалга оширишда иккита олий ўқув юрти мутахассислари иштирок этади. ЛЛУ лойиҳани амалга ошириш учун Латвиядаги сув ресурсларининг кўплигини ҳисобга олган ҳолда ер участкаси ажратади ҳамда лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, Латвияда ўзбек гуручини ишлаб чиқаришни саноатлаштириш истиқболлари ўрганилади.

    Музокаралар давомида шунингдек, Ўзбекистон қовунини Латвияга экспорт қилиш масаласи ҳам кўтарилди. Бу борада асосий муаммо қовунларни тўғри сақлаган ҳолда етказиш ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, ушбу йўналишда ҳам биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates