Tesla ҳалокатли бахтсиз ҳодиса бўйича судда ғалаба қозонди

    Жабрланган томон компаниядан 400 миллион доллар товон ундирмоқчи бўлган.

    Американинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси Америка Қўшма Штатларида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича судда ғалаба қозонди. Компания Tesla автомобилига ўрнатилган автопилот фожиага сабаб бўлганликда айбланган.

    Бахтсиз ҳодиса 2019 йилда содир бўлган. Tesla эгаси Майкл Ли ўзининг Модель 3 машинасини Лос-Анжелес яқинида ҳайдаб кетаётганда тўсатдан автомобиль йўлдан соатига 105 км тезликда чиқиб кетиб, пальма дарахтига бориб урилган ва ёниб кетган. Ли ҳалок бўлди, унинг икки йўловчиси, жумладан, саккиз ёшли бола оғир яраланди.

    Улар Модель 3 ишлаб чиқарувчисидан жарималарни ҳисобга олмаганда суд орқали 400 миллион доллар товон ундиришни истаган. Tesla айбловларни рад этди: Ли саёҳатдан олдин спиртли ичимлик истеъмол қилган ва у автопилотни ишга туширгани аниқланмаган.

    Ҳакамлар ҳайъати машинада ҳеч қандай нуқсон топилмаганини билдирди. Шунингдек, Tesla'ни яна бир нечта шунга ўхшаш суд жараёнларини кутмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates