Тезкор тадбирда мутахассис 150 млн сўм олган вақтида ушланди

    Қурилиш ишлари бўйича қўшиб ёзиш ҳолатларини текширув хулосасида кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн сўм талаб қилган.

    Сурхондарё вилоятидаги қурилиш объектларида назорат ўлчов фаолиятини амалга оширувчи корхонанинг етакчи мутахассиси Жиззах вилоятида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида, қурилиш ишлари бўйича қўшиб ёзиш ҳолатларини текширув хулосасида кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн сўм талаб қилган.

    ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис 150 млн сўм олган вақтида ушланган.

    Ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ҳамда 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates