Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, хусусан, оналар ва болалар саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш орқали миллий генофондни асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, замонавий диагностика ва даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этишга қўшган муносиб ҳиссаси, юксак билим ва профессионал маҳоратга эга бўлган кадрларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан
Надирханова Наталья Суратовна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори
I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Любчич Аделина Семёновна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг фахрий шифокори
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Балтабаева Зулфия Сабировна - Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
Ким Ен-Дин - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг анестезиология ва реанимация бўлими мудири
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Рахманов Узганбай Мансурович - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология қабули бўлими акушер-гинекологи
Френкель Римма Аркадьевна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳомиладорлар патологияси бўлими акушер-гинекологи
Чернова Наталья Ивановна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология бўлими ҳамшираси
«Соғлом турмуш» медали билан
Адилова Гулнара Мирзаевна - Нурафшон шаҳри тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлими акушер-гинекологи, Тошкент вилояти
Неулибина Наталья Сергеевна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг «Оила ва никоҳ» маслаҳатхонаси педиатри
Салиходжаева Гулнора Романовна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг патологоанатомия бўлими мудири
Сидикова Лариса Дмитриевна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг эндовизуал лапароскопик гинекология бўлими акушер-гинекологи
Чалова Айсултан Джуманиязовна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг туғуруқ бўлими катта дояси
Шомиров Абдухамид Қўчқарович - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг гинекология бўлими акушер-гинекологи
«Шуҳрат» медали билан
Исамухамедов Бахтияр Каримбердиевич - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг «Оила ва никоҳ» маслаҳатхонаси терапевти
Нафикова Гулнора Аршадовна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг туғуруқ бўлими дояси
Нурматова Мухаббат Илясовна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг акушерлик қабули бўлими акушер-гинекологи
Юсупбаев Рустем Базарбаевич - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг феталь тиббиёт бўлими мудири
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев