Тўдакўлда Ўзбекистондаги илк кайтсёрфинг мактаби очилмоқда

    Туризм 26 май 2023 1005

    Айни кунларда эса Тўдакўлда йирик тақдимотга ҳозирлик кўрилмоқда.

    Жорий йилнинг 26-28 май кунлари кўл соҳилидаги «Silk Road Family Resort» дам олиш масканида кайтсёрфинг мактаби очилиши муносабати билан ушбу манзилда бир-қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, кайтсёрфинг спортнинг экстремал турларидан бири бўлиб, у билан шуғулланувчилар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.

    Очилиш дастурига мактаб тақдимоти, кайт станциялари ва машғулот пляжлари бўйлаб саёҳат, волейбол бўйича турнир, қуёш ботиши арафасида бошланадиган кўнгилочар тадбир, шанба кунида бассейн олдида кўпикли тадбир киритилган.

    Иштирокчилар хоҳишига кўра вейкбординг бўйича ҳам дарслар ташкил этилади. Шунингдек, қуёшнинг ботиши арафасида машғулотларнинг амалий қисмида қатнашиш имконияти яратилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates