“Тошкент” аэропортида самолётларнинг тўхташ жойлари таъмирланяпти

    Транспорт 9 октябр 2023 893

    Таъмирланаётган асфалт ва бетон аралашмасининг умумий майдони 92 минг квадрат метрни ташкил қилади.

    ​​“Тошкент” аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. B1-B5 ва B11-B17 самолёт турар жойларини, шунингдек, RD-B юриш йўлини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Капитал таъмирлаш доирасида сунъий қоплама мустаҳкамланади.

    “Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000 йилларда амалга оширилган. Фойдаланиш муддати узоқ бўлганлиги сабабли таъмирлашни талаб қилувчи нуқсонли жойлар шаклланган”, — дея изоҳ берилди “Узбекистан Аирпортс”нинг парвозларга аеродромда техник таъминот кўрсатиш бўлимида.

    Таъмирланаётган асфалт ва бетон аралашмасининг умумий майдони 92 минг квадрат метрни ташкил қилади.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Тошкент аэропортининг иккинчи учиш-қўниш йўлаги тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates