Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди

    Транспорт 27 октябр 2022 2289

    «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик Жамиятининг хабар беришича, бугун, 27 октябрдан бошлаб айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди.

    Мазкур ўзгаришлар йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида киритилган. Жумладан:

    142-сонли “Тикланиш маҳалласи – Катта Хасанбой маҳалласи” автобус йўналишининг ҳаракати Тикланиш кўчасидаги сўнгги бекати 472 ва 473-уйлар қаршисидаги манзилгача қисқартирилади;

    31-сонли “Қорақамиш 2/4 мавзеси – Чинни бозори бекати” “Онлайн-ГПС” масофавий назорат тартибида фаолият юритувчи автобус йўналишининг ҳаракати Қорақамиш 4-кўчаси бўйлаб “Ниҳол маҳалласи”га бормаган ҳолда “Қорақамиш 2/4 мавзеси”гача қисқартирилади;

    87-сонли “Қорақамиш 2/4 мавзеси – Чинни бозори бекати” “Онлайн-ГПС” масофавий назорат тартибида фаолият юритувчи автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати Беруний кўчасидан Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Талабалар кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир томонлама ташкил этилиб, қайтиш йўналишдаги ҳаракати ўзгаришсиз қолдирилади;

    125-сонли “Ўрикзор мавзеси – Дўмбиробод кўчаси бекати” “онлайн-ГПС” масофавий назорат тартибида фаолият юритувчи автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати Зарафшон кўчасидан Самарбону, ТҲAЙ кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир томонлама ташкил этилиб, қайтиш йўналишдаги ҳаракати ўзгаришсиз қолдирилади;

    33-сонли “Карвон бозори бекати – Саодат савдо маркази бекати” автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:30 дан 21:00 гача этиб белгиланади;

    30-сонли “Олмос маҳалласи – Тошкент МУМ AСҲБ” автобус йўналишининг ҳаракати Оҳангарон шоссесидан Бешариқ, Aвиасозлар, Ҳосият, Зумрад, Шоҳимардон, Оҳангарон шоссеси орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади;

    15-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси – Дўстлик метроси AСҲБ” автобус йўналишининг ҳаракати Фарғона йўли кўчасидан Мунис кўчаси ҳамда “Қўйлиқ 1-мавзеси” бекати орқали ТҲAЙ бўйлаб “Қўйлиқ деҳқон бозори”гача, қайтиш йўналишида “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатидан ТҲAЙ, Фарғона йўли кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом еттирган ҳолда ташкил етилиб, йўналиш номи 15-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори - Дўстлик метроси AСҲБ” автобус йўналиши этиб белгиланади.

    Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат Матбуот хизмати маълум қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates