баннер
26 фев 2025
01:45

    Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди

    Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.

    Унга кўра:

    — Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди. Белгиланган тўлов тарифи Тошкент вилояти «Тоза Ҳудуд» давлат унитар корхонаси ҳамда «Ангрен Бунёд Файз» МЧЖ, «Нурли йўл марвариди» МЧЖ, «Оҳангарон санитария тозалаш» МЧЖ, «Раҳнамо Сервис» МЧЖ, «Зеро-Wасте» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.

    — Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида тўлов тасдиқланди. Белгиланган тўлов тарифи «Тоза ҳудуд» УК, «Био Техно Эко» МЧЖ, «Био Тех Эcо» МЧЖ, «Қизириқ инвест» МЧЖ, «Сале кингдом» МЧЖ ва «Шўрғун коммунал фойдаланиш» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун амал қилади.

    Таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирлар давлатимиз раҳбарининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech